1

Японияда ҳақиқий “Кунгфу-панда” топилди

ДУНЁ 25.03.2016, 12:35
Японияда ҳақиқий “Кунгфу-панда” топилди

Японияда машҳур мультфильмдаги Кунгфу-пандага икки томчи сувдек ўхшаш панда топилди, деб ёзади “Gazeta.ru”.

Япониянинг Токио шаҳридаги Уэно ҳайвонот боғида яшовчи панданинг суратлари бир қатор хорижий интернет нашрларида чоп этилди. Суратлар муаллифи Синго Накамура.

Ри Ри лақабли панда ҳайвонот боғида ўзининг одатий қилиқларини қилаётган эди. Фотографга унинг ҳаракатлари “Кунгфу-панда” мультфильми қаҳрамонини эслатди.

“DreamWorks компанияси Уэно ҳайвонот боғидаги бу пандани мультфильми учун прототип қилиб қолган бўлса ажаб эмас”,—деб ёзади оммавий ахборот воситаларидан бири.

Суратлар муаллифининг айтишича, у шунчаки ҳайвонот боғига ташриф буюрган ва бундай манзарани кўришни хаёлига ҳам келтирмаган. Унинг фикрича, панда каратэнинг бир нечта намуналарини кўрсатиб берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1