1

Екатеринбургдаги боғчада содир бўлган ёнғин оқибатида 4 нафар бола касалхонага тушди

ДУНЁ 25.03.2016, 14:38
Екатеринбургдаги боғчада содир бўлган ёнғин оқибатида 4 нафар бола касалхонага тушди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 8 март кўчасида жойлашган хусусий боғчалардан бирида ёнғин содир бўлди, оқибатда 8 киши, шу жумладан 4 нафар бола ёнғиндан тан жароҳати олди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Свердлов вилояти тергов қўмитасининг маълумот беришича, боғчада содир бўлган ёнғин сабабларини ўрганиш учун терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тахминларга кўра, ёнғин чиқишига электр симидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Касалхонага ётқизилган 4 боладан 3 нафари ис газидан заҳарланган, бирининг танаси олти фоиз куйган, 4 нафар боғча ходими ҳам турли жароҳатлар олган. “Айни пайтда тергов қўмитаси терговчилари воқеа жойини кўрикдан ўтказиб, ёнғин тафсилотини ўрганмоқда.

Текширув натижасига кўра, процессуал қарор чиқарилади”, дейди тергов қўмитаси ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати ходими. ФВВнинг ахборот беришича, соат 06:11 да ёнғин ҳақида хабар берилган ва у соат 06:23 да батамом ўчирилган. Ёнғин боғча вазифасида фойдаланилган уйда содир бўлган, унинг ёниш майдони беш квадрат метрни ташкил этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1