1

Стокгольмда улкан момақаймоқ “Евровидение”нинг старт олиш санасига тескари саноқни бошлади

ДУНЁ 25.03.2016, 15:38
Стокгольмда улкан момақаймоқ “Евровидение”нинг старт олиш санасига тескари саноқни бошлади

Стокгольм мэри Карин Вангард “Евровидение-2016” мусиқа танловининг бошланишига вақтнинг тескари саноғини ишга солди

Сал илгари Швеция пойтахтининг Норрмальмсторг майдонида танловнинг уч ўлчамли рамзи бўлмиш улкан, нур таратиб турган шар пайдо бўлган эди. Атрофи ўзидан нур таратаётган гуллар билан безатилган улкан шар узоқдан майин момақаймоқни эслатади. Унинг диаметри 4 метр бўлиб, баландлиги 8,5 метрни ташкил этади. “Нур таратувчи шар” алюмин, пластик ва диодли чироқлардан тайёрланган бўлиб, улар нафақат ёниб туради, балки ўзидан ёқимли ифор ҳам таратади. 

Қурилма ижодкорларининг таъкидлашича, улар айнан момақаймоқдан илҳомланиб, бу гўзалликни яратишган, чунки момақаймоқ мослашувчанлиги, ҳаётий кучга эгалиги ва қайта туғилиши билан бошқа ўсимликлардан фарқ қилади. “Момақаймоқ уруғлари атрофга сочиладиган бўлса, улар қўнган жойда янги ҳаёт дунёга келади”, дейилади “Евровидение” расмий сайтида.

Улкан “момақаймоқ” тагига монитор ўрнатилган бўлиб, унда танлов бошланишига неча кун қолганини кўрсатувчи кунлар ва соатлар рақами акс этиб турибди. Тескари саноқ тугагач, уни Глобен-Арена туманидаги танлов ўтказиладиган майдонга кўчириш кўзда тутилган.

Швеция пойтахти мэри тескари саноқни бошлашдан олдин шундай деди: “Мусиқа  чегаралар, миллатлар, маданиятлар, тиллар мавжудлигига қарамай, инсонларни бирлаштиради, ўзига жалб этади, бир-бирига боғлайди. Мусиқанинг бу қобилияти айни шундай нотинч кунларда жуда муҳимдир. Биз она шаҳримиз Стокгольмда танлов қатнашчиларини, Европа аҳлини кутиб олишдан бағоят мамнунмиз”.

“Евровидение” танловининг илк босқичи 10,12 ва 14 май кунлари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1