2021 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони республика бўйича 10 689 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб Ташқи меҳнат миграцияси хабар бермоқда.
Ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси (3 686 киши), Тошкент вилояти (2 842 киши) ва Тошкент шаҳри (2 048 киши) ҳиссасига тўғри келади.
Қашқадарё (91 киши), Бухоро (96 киши), Сурхондарё (106 киши), ва Наманган (110 киши) вилоятларидан нисбатан кам одам кўчиб кетган.
Ўзбекистондан фуқаролар Қозоғистон (65,6 фоизи), Россия (25,3 фоизи), Тожикистон (2,2 фоизи), Қирғизистон (1,6 фоизи), Украина (1 фоизи) ва бошқа давлатларга (4,3 фози) кўчиб кетган.