АсосийJamiyat

Бодомзорда Captiva автомобилида коллеж ўқувчиси уриб кетган аёл вафот этди

Тошкент шаҳри Бодомзор маҳалласида йирик автоҳалокат содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эса бўлмаган, Тошкент банк коллежи ўқувчиси Captiva автомобилида маҳалладаги Cobalt ва Spark автомобилларига зарар етказибгина қолмай, пиёдани ҳам уриб юборган эди. Мазкур пост Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида кенг муҳокама қилинди.

Изоҳларда фойдаланувчилардан бири мана шу маҳаллада яшашини, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида унинг маҳалладоши, 3 нафар фарзанднинг онаси жиддий жароҳат олганини билдирган ва унинг шаҳардаги шифохоналарнинг бирида комада ётганини билдирган эди.

Бугун Facebook ижтимоий тармоғининг Наргиза Ибрагимова исмли фойдаланувчиси ўзининг мазкур ЙТҲда жабрланувчи эканлигини айтди. У ЙТҲ оқибатида зарар етказилган “Спарк” автомобили унинг оиласига тегишли эканлигини маълум қилди. Наргиза Ибрагимова, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчиси бугун вафот этганини ҳам билдирган.

Таҳририятимиз номидан марҳуманинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

   

Бошқа янгиликлар