Австралиядаги пляжлардан бирида оилавий ҳордиқ чиқараётган Голливуд актёри Хью Жекман уч кишининг ҳаётини асраб қолди, деб хабар беради “Вести” нашри.
Маълум бўлишича, океанда бирдан тўлқин кўтарилиб, дам олувчилар унга қаршилик кўрсата олмай қолган.
Жекман одамларга ёрдам кераклигини англаб, қурқарувчиларга буни етказади. Эркак киши ва яна бир қизчага қирғоққа етиб олишига ёрдам беради.
Сўнг ўз ўғли Оскарга кўмаклашади.Гувоҳларнинг айтишича, актёр ўзини ўта ҳотиржам тутган. Ҳозирда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли пляж ёпиб қўйилган.