1

Наманганда 34 ёшли эркак тўйда собиқ хотини билан тортишиб қолиб, уни пичоқлади

ЖИНОЯТ 02.08.2021, 18:55
Теглар: Наманган ИИБ
Наманганда 34 ёшли эркак тўйда собиқ хотини билан тортишиб қолиб, уни пичоқлади

2021 йил 28 июль куни соат 14:30 ларда, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро, маҳалласида яшовчи синфдоши, 1987 йилда туғилган фуқаронинг уйида ўтказилган тўйда, собиқ турмуш ўртоғи, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл билан ўрталарида содир бўлган оғзаки тортишув  сабабли тўй ўтказилган хонадондан чиқиб, кўчада ошхона пичоғи билан собиқ турмуш ўртоғининг кўкрак қафаси чап томон олд юзасига икки маротаба ва бел соҳасига икки маротаба урган вақтида, ушбу жойда бўлган синфдошлари уни тортиб олганлиги сабабли жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган. Натижада аёл тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда. 

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан 2021 йил 28 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқарони Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида унинг ўринбосарлари, туман ҳокими, туман прокурори, сектор раҳбарлари, масъуллар ва ҳудуд аҳолиси иштирокида ҳодисанинг муҳокамаси ўтказилди. 

Шарҳлар

Наманганда муқаддам судланган шахс яна ўғирликка қўл урди

06.01.2022, 21:16

2021 йил 29 декабръ куни, Чуст туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ариза билан ИИБга мурожаат қилган.Маълум бўлишича, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш...
Наманганда қарийб 4 миллион сўмлик тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

03.01.2022, 16:11

2021 йил 23 декабрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат билан ИИБга мурожаат қилган. Маълум бўлишича, шу куни соат 04:30 ларда,...
ВАЗ-2103 машинасини ҳужжатларсиз бошқарган ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди

02.01.2022, 10:33

2021 йил 26 декабрь куни соат 18:00 ларда, Чуст тумани Зарафшон МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2103 русумли автомашинасини ҳеч қандай...
Наманганда маст фуқаро ресторанда шеригини пичоқлади

01.01.2022, 23:04

2021 йил 24 октябръ куни соат 02:45 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Давлатобод туманида жойлашган ресторанда спиртли ичимликдан маст ҳолатда таниши, Наманган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1