АсосийJamiyat

ССВ ПЗР-тест натижаларини қалбакилаштирмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат билан чиқди. Уларга жазо муқаррар

'ССВ ПЗР-тест натижаларини қалбакилаштирмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат билан чиқди. Уларга жазо муқаррар'ning rasmi

Маълум бўлишича, ҳозирда мамлакатимиз фуқароларининг хорижга чиқиш олдидан лицензияга эга бўлмаган лабораториялардан “COVID-19” учун қалбаки ПЗР-тест натижаларини сотиб олиш ҳоллари кузатилмоқда.  

Аэропортда ёки қўшни мамлакатлар билан чегарадош ҳудудларда ушбу тестларнинг QR-кодлари текширилганда, қалбаки экани аниқланмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатдан чиқиб кетиш учун фақатгина жўнаш вақтидан 72 соат олдин амалга оширилган ПЗР-тестининг “салбий” натижаси ўз кучига эга бўлади.

Юртимиз ҳудудидаги ПЗР-тест топшириш учун лицензияга эга бўлган лабораториялар рўйхати Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида тақдим этилган  

"Фуқароларимиздан бу борада эътиборлироқ бўлишни ва қуйида келтирилган тест натижалари оригиналини қалбакисидан ажратишни ҳамда қалбаки натижаларни сотиб олмасликларини сўраб қоламиз",–дейилади ССВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолатлар аниқланса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра,  ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий иш қўзғатилади.

Ҳамюртларимиз қалбаки ПЗР-тест натижаларини сотиб олиб, Ўзбекистон чегарасидан чиқиб кетган тақдирда ҳам ўзга давлат аэропортларида қўлга тушиб, қайтиб депорт қилинади. Шу билан бирга, улар жиноий жавобгарликка ҳам  тортилади.

Шунингдек, Россияга Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётган фуқаролар учун 2021 йилнинг 1 сентябридан “Путешествую без COVID” (“COVID”сиз саёҳат қиламан”) иловасидан фойдаланиш мажбурий бўлади. Илованинг функционаллиги шундаки, у Россиядаги масъул шахсларга ҳам ҳар қандай смартфонда стандарт QR-код ёрдамида тест натижаларини текшириш имконини беради.

Ушбу илова ҳам мамлакатимизда тасдиқланган лабораториялар рўйхатини ўз ичига олади. Тест натижалари ва уларнинг QR-кодларини фуқароларнинг ўзлари бевосита иловада сақлаб қолиш имкониятига эга бўладилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар