1

Лондонда шоколадли бар очилди (Видео)

ДУНЁ 28.03.2016, 14:59
Лондонда шоколадли бар очилди (Видео)

Лондоннинг Шордич туманида шоколаддан ясалган бар очилди. Бардаги барча буюмлар, шу жумладан столдан тортиб, стулгача, пиво солинадиган стаканларгача шоколаддан ясалган бўлиб, уларни бемалол истеъмол қилиш мумкин. Бар If Carlsberg Did Chocolate Bars (“Агар Carlsberg шоколадли батон ишлаб чиқарганда эди”), деб аталади дея хабар берди “Вести”  нашри.

Қуйидаги кадрларда барча буюмлари шоколаддан ясалган кичкина бар олдида кириш учун навбатда турган шаҳар аҳолисини кўришингиз мумкин. Бу ерда ҳатто тановул қилиш мумкин бўлган телевизор ҳамда дартс ҳам мавжуд. 

Бар қурилиши учун уч ой вақт кетган ва ярим тоннадан ортиқ шоколад сарфланган. Бу иншоотни узоқ вақт сақлашнинг имкони бўлмаганидан, ширинликхўр ва пивохўрлар шошилмаса, у тез кунда эриб битиб, йўқ бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1