АсосийJamiyat

Олимпиада ғолибларига Прездент совғалари топширилади. Ким нима билан тақдирланади?

'Олимпиада ғолибларига Прездент совғалари топширилади. Ким нима билан тақдирланади?'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, айни дамда, Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида қатнашган Ўзбекистон делегацияси Токио шаҳридан Тошкентга етиб келди. 

Байрамона кутиб олиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Оммавий ахборот воситалари ходимлари, Спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этишди.

Шунингдек, маросимда совриндор спортчилар ота-оналари, Юлдуз Усмонова, Ёдгор Саъдиев, Озодбек Назарбеков сингари санъаткорларнинг чиқиши ҳам бўлиб ўтмоқда.

Эндиликда Олимпиячиларимиз “Бобур”, “Нукус”, “Ойбек”, “Ш.Рашидов”, “И.Каримов” кўчалари ва А.Темур хиёбони бўйлаб икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишади. 

Шундан сўнг, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентнинг соғаларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон чемпионларига:

🥇Олтин медаль учун $200 минг + Tahoe;

🥉Бронза медаль учун $50 минг + Trailblazer автомобиль мукофоти берилади.

 

    Бошқа янгиликлар