1

EgyptAir самолётини олиб қочган шахс 8 кунга қамалди

ДУНЁ 30.03.2016, 14:12
EgyptAir самолётини олиб қочган шахс 8 кунга қамалди

EgyptAir авиакомпаниясига тегишли самолётни олиб қочган мисрлик фуқаро саккиз суткага қамалди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Сайфиддин Мустафога нисбатан бундай қарорни Ларнаки суди қабул қилди.

Сайфиддин Мустафо қароқчилик, портловчи мосламаларни ноқонуний сақлаш, инсонларни ўғирлаш ва уларнинг ҳаракатланишини ноқонуний чеклаш ва террорчиликда айбланмоқда. 

EgyptAir авиакомпаниясининг Искандария-Қоҳира йўналишида парвоз қилаётган Airbus A320 самолёти 29 март куни қўлга олинган эди.

Кейинроқ, самолёт аслида оилавий келишмовчиликлар сабаб олиб қочилгани маълум бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1