1

Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

ЖИНОЯТ 10.08.2021, 16:44
Теглар: Жиноят, ИИБ
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов хабар қилди.

Унга кўра, тадбирда  Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев қуйидагиларни  маълум қилган:

"2021 йил 6 ойида 2017 йилнинг 6 ойига нисбатан қарийб икки баравар кўп (8592/15321) жиноятлар аниқланган. Хусусан, жорий йил 6 ойи якунига кўра, республиканинг 9251 та маҳалладан 4559 тасида (49,3 %) бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Ўз навбатида, жами қайд этилган 45 630 та жиноятнинг 15 881 таси ёки 34,8 фоизи аввалги йилларда содир этилиб, жорий йилда ҳисобга қўйилган. Шунингдек, 15 434 та жиноят (жами 45 630 тадан 33,8 %) ходимларнинг ташаббуси билан аниқланди ва шундай жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 71,4 фоизга (9 004 тадан 15 434 тага) яхшиланди. 

Шу жумладан, ходимларимиз томонидан:

  • 548 та коррупциявий, 99 та одам савдоси ва 322 та кибержиноятлар фош этилди, 368 кг наркотик воситалари, 55 дона ўқотар қурол ва 212 дона ўқ-дориларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди;  
  • аввалги йиллардан очилмасдан қолган 3 833 та жиноят фош этилди, қидирувдаги 1 888 нафар шахс ушланди, бедарак йўқолган 263 нафар шахс топилди".

Шарҳлар

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

07.12.2022, 11:47

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...
Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1