Аввал маълум қилганимиздек, АОКАда ИИВ фаолияти очиқлиги ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли мазмундаги хабарлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Махсус мухбиримизнинг хабар беришича, анжуман давомида "Ички ишлар органлари журналист ва блогерларни киберҳужумлардан ҳимоя қила оладими? " саволи берилганида ИИВ Жиноят-қидирув бюош бошқармаси масъул ходими Оловиддин Фахриддинов қуйидагича жавоб берган:
Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик бўлими томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган ҳар битта хабарлар мониторинг қилинади ва тегишли хулосалар қабул қилинади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилади. Албатта, айрим ҳолатларда вақт нуқтаи назаридан иш бироз чўзилиши мумкин, бироқ ижтимоий тармоқда эълон қилинган бирор бир хабар назоратсиз, хулосасиз, муносабатсиз қолмайди. Афсуски, бизда бундай каналлар кўп. Уларнинг ҳаммаси мониторинг қилиб борилмоқда.