АсосийJamiyat

Навоийдаги пропан газ қуйиш шахобчасида ёнғин чиқди. Жароҳатланганлар бор

'Навоийдаги пропан газ қуйиш шахобчасида ёнғин чиқди. Жароҳатланганлар бор'ning rasmi

Бугун 12 август куни соат 19:16 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Кимёгарлар кўчасида жойлашган, пропан газ қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Ушбу ҳолат бўйича ёнғин жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Биринчи ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:18да воқеа жойига етиб бориб, соат 19:45 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 19:53 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби “ЗИЛ-130” русумли “пропан” ёқилғи ташиш  автомобили ўзидаги суюлтирилган газни тўкиш вақтида чақнаш содир бўлган, натижада юк автомобилига фойдаланиш учун ўрнатилган газ балони ёрилиши оқибатида, ёнғин келиб чиққан. “ЗИЛ-130” русумли суюлтирилган ёқилғи ташиш автомобилига ўрнатилган сиғимга зарар етмаган.  

Ҳодиса оқибатида  шахобча яқинидан харакатланиб кетаётган “Москвич-412” русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси турли даражада куйиш тан жарохатини олган, ҳалок бўлганлар йўқ.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар