АсосийJamiyat

Ёндош касаллиги бўлган бемор коронавирусдан уй шароитида даволаниши мумкинми?

'Ёндош касаллиги бўлган бемор коронавирусдан уй шароитида даволаниши мумкинми?'ning rasmi

Ёндош касаллиги бўлган бемор коронавирусдан уй шароитида даволаниши мумкинми? Ушбу савол билан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази  кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Улуғбек ҚАЮМОВга қуйидагича жавоб берди:

— Маълумки, юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш бўйича 8-версия стандартлари ишлаб чиқилган бўлиб, беморлар уй шароитида ҳам ана шу стандартларга риоя қилган ҳолда даволанишлари мақсадга мувофиқ. Шу маънода айтсак, агар ёндош касаллиги бўлган беморнинг тана ҳарорати 38 даражадан ошмаса ва иситма кўтарилиши сурункали давом этмаса, шунингдек, нафас олиши, юрак уриши бир меъёрда бўлса, бундай ҳолларда коронавирусдан уй шароитида даволаниш мумкин бўлади. Бироқ қандли диабетга чалинган беморнинг қонида қанд миқдорининг ошиши ёки тушиб кетиши кузатилса, улар албатта стационар шароитда даволаниши лозим. Қон босими меъёрдан ошиб ёки тушиб кетганда ҳам шифохонага ётиш керак бўлади. Агар коронавирусга чалинган беморнинг қандли диабет хасталиги бўлса-ю, қонда қанд миқдори меъёрда турса, бундай касаллар уйда даволанишлари мумкин. Шуни билиш керакки, ҳозирда шифохонага оғир аҳволда мурожаат қилаётганларнинг аксарияти уйда ўзбошимчалик билан даволанган беморлардир. Яъни, улар касалликни даволаш учун ўз вақтида тўғри муолажа қилмаган. Шу боис, одамлардан турли даво усулларини эшитиб, даволаниш тўғри эмас. Уй шароитида даволанганда албатта шифокор назоратида бўлиш зарур.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар