АсосийJamiyat

Таксиларда йўловчиларни ташишда йўлкира ҳақининг чекланган нархи белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокими “Янги тарифлар жорий қилиниши тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Унга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан йўналишсиз таксиларда йўловчиларни ташишда йўлкира ҳақининг чекланган нархи босиб ўтилган 1 км масофа учун қуйидагича белгилансин:

“Эконом класс” тоифасидаги (“Матиз”, “Спарк”, “Нексия” русумли) автомобиллари учун – 600 (олти юз) сўм;

“Бизнес класс” тоифасидаги (“Кобальт”, “Ласетти”, “Эпика” русумли) автомобиллари учун – 900 (тўққиз юз) сўм;

Жумладан йўловчиларга йўл ҳақини тўлашда қулайликлар яратиш мақсадида йўналишли таксиларда йўлкира ҳақлари миқдори 100 (юз) сўмгача яхлитлаштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беради.

Шунингдек жамоат транспортидан фойдаланишда қуйидаги тарифлар белгиланган:

Шаҳар йўловчи ташиш транспорти – автобус, трамвай ва метрода юриш учун чекланган тарифлар:
Бир йўловчи учун – 1200 (бир минг икки юз) сўм;
Бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун – 2400 (икки минг тўрт юз) сўм;
Ер усти транспорти – автобус ва трамвайда юриш учун ойлик йўл чипталарининг нархлари:
“А” сериясидаги умумий ойлик йўл чиптаси     - 120000  сўм;
“N” сериясидаги нафақадорлар учун ойлик йўл чиптаси – 60000 сўм;
“Т” сериясидаги талабалар учун ойлик йўл чиптаси – 60000 сўм;
“O`” сериясидаги ўқувчилар учун ойлик йўл чиптаси – 60000 сўм;
“AVTOBUS” сериясидаги ойлик йўл чиптаси – 96000 сўм;

Шунингдек, йўналишли такси йўналишларида битта йўловчини 1 км масофага ташиш учун чекланган тариф қўшимча қиймат солиғи билан қўшиб ҳисоблаганда – 130 (бир юз ўттиз) сўм, йўналишли таксиларнинг масофаси 11,5 км дан кам бўлган йўналишларда йўлкира ҳақининг энг кам миқдори – 1500 (бир минг беш юз) сўмдан кам бўлмаган миқдорда;

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар