АсосийJamiyat

Халқ таълими вазири: Чироқчи мактаб таълими муаммолари йиғилиб қолган энг оғир ҳудуд

'Халқ таълими вазири: Чироқчи мактаб таълими муаммолари йиғилиб қолган энг оғир ҳудуд'ning rasmi

Чироқчидаги мактабларни ўрганиб юрганимда, кутилмаганда давлатимизнинг юксак мукофоти – «Дўстлик» ордени билан тақдирланганимни эшитиб бошим осмонга етди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Республикада мактаб таълими муаммолар йиғилиб қолган энг оғир соҳалардан бири бўлса, Чироқчи тумани бу масалада ҳудудлар орасида энг оғири ҳисобланади.

"Президентимиз мактаб таълимида ижобий ўзгариш қилиш учун энг асосий эътиборни энг оғир ҳудудларга қаратаётганликлари сабабли ҳам туманда мана охирги 3 йилда 43 та жуда хароб аҳволда бўлган мактаб филиаллари қайтадан таъмирланиб ёки бутунлай янгидан қурилиб, тўлақонли мактабга айлантирилди ва натижада мактабларнинг умумий сони 236 тага етди.

Бу йилнинг ўзида эса инвестисия, обод қишлоқ ва жорий таъмирлаш дастурлари орқали 114 та, яъни туман мактабларининг ярмидан кўпи турли хил даражадаги таъмирлаш имкониятига эга бўлди! Aлбатта, ҳали амалга оширадиган ишимиз жуда кўп. Лекин ушбу қисқа вақт ичида тумандаги мактаблар учун бу жуда катта ижобий ўзгариш эканлигини кўрса бўлади.

Бундан ташқари, Президентимиз дунёнинг энг салоҳиятли давлатлари билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб берганлари туфайли ҳам, ушбу даврда Қашқадарё вилоятига ва жумладан Чироқчи туманига қатор Россиялик педагоглар, Хитой Халқ Республикаси гранти асосида компютер синфлари юборилди, AҚШ педагоглари келиб фаолият юритишди, ҳамда Тошкент шаҳридан кейинги энг катта AҚШ кутубхонаси Қарши шаҳрида ташкил этилди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамига, менинг ҳаётимдаги энг катта совға билан тақдирлаганлари учун Давлатимиз Раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва бор куч-ғайратимни билдирилган ишончни оқлашга сафарбар этаман!", - деди Шерматов.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар