АсосийJamiyat

Азиз Абидов қасддан баданга шикаст етказганлик учун белгиланган жазо турлари ҳақида маълумот берди

'Азиз Абидов қасддан баданга шикаст етказганлик учун белгиланган жазо турлари ҳақида маълумот берди'ning rasmi

АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда қасддан баданга шикаст етказганлик учун белгиланган жазо хусусида батафсил ахборот берилди.

Жиноят кодексининг 104-109-моддаларида баданга шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисмида соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун агар ўша ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик белгиланган.  

Қасддан баданга шикаст етказиш деганда, инсон органлари ёки организми тўқималари анатомик тўкислиги ёки улар физиологик функциясининг ташқи таъсир оқибатида бузилиши назарда тутилади.

Баданга шикаст етказилган ҳар бир ҳолатда суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиши ва ўтказилиши шарт.  

Агар айбдорнинг ҳаракатлари жабрланувчининг соғлиги қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлса, Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жавобгарликни келтириб чиқаради.  

Айни ҳаракат базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашга сабаб бўлади.

Меҳнат қобилиятини унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотиш эса умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизини йўқотишдан иборатдир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар