1

Оддий математик бошқотирма интернетни ларзага солди

ДУНЁ 05.04.2016, 14:27
Теглар: Бошқотирма
Оддий математик бошқотирма интернетни ларзага солди

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси ўз саҳифасида iPhone экранидан скриншотни эълон қилди. Мазкур скриншотдаги сурат бир қарашда оддий бошқотирма бўлиб кўринади. Пост муаллифи экрандаги 3 сони нечталигини сўраган. Минглаб фойдаланувчилар бошқотирма жавобини топишга киришиб кетди.

Маълум бўлишича, сурат муаллифи унга “Баҳс бойлайман, тўғри жавобни ҳеч ким топа олмайди”, дея изоҳ қолдирган. Бошқотирманинг мураккаблиги экраннинг турли қисмларида бир нечта 3 сони борлигида.

Телефондаги 3 сонидан ташқари унинг экранида соат ва қувват қанча қолганини кўрсатиб турадиган фоизларда ҳам 3 сонини кўриш мумкин. Бундан ташқари топиш унчалик осон бўлмайдиган жойларга ҳам 3 сони жойлаштирилган. Барча ҳисоб-китоблардан кейин фойдаланувчиларнинг фикри турлича бўлди. Айрим фойдаланувчиларнинг фикрича, тасвирдаги 3 лар сони 15 та, бошқалар эса уларнинг 19 та эканлигини таъкидламоқда. Яна бир гуруҳ фойдаланувчилар эса суратда 21 та 3 сонини кўрганини айтмоқда. Фойдаланувчилар 3 сонини санаб бош қотираётган бир пайтда, бошқалар мазкур суратларни бошқа тармоқларда тарқатиб, унинг жавобини топишда дўстларидан ёрдам сўраган. Шу тариқа мазкур бошқотирма вирусдек бутун интернет бўйлаб тарқалди.

Тўғри жавобни ҳозирга қадар ҳеч ким топа олмаган. Суратга 80 минг нафар фойдаланувчи “лайк” босган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1