АсосийJamiyat

Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди

'Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди'ning rasmi

ОТМларда халқаро муносабатлар соҳасида ўқиётган талабаларнинг амалиёти Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарда ташкил этилади. 

Бу ҳақда Ҳукуматнинг 31 августдаги қарорида қайд этилган.

 Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда, 2 босқичда амалга оширилади. Бу даврда стипендиялар сақлаб қолинади.

 Биринчи босқичда ОТМ хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати ва уларга берилган тавсияномалар ҳар йили 1 июлгача ТИВга тақдим этилади.

Саралаб олишда талабалардан С1 даражасидаги сертификат, ўзлаштириш кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлик бўлмаслиги талаб этилади.

Иккинчи босқичда номзодлар ТИВда қабул қилувчи ташкилот талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиб, 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар