АсосийDunyo

Британия миллий лотерея тарихида энг катта жекпот ўйналди

6 апрель куни британиялик лотерея ўйини ихлосманди мамлакат лотореяси тарихидаги энг катта жекпот – 35,1 миллион фунт стерлингни қўлга киритди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

“Бу маблағ ҳақиқатан ҳам ютуқ эгасининг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборади”, – деди лотерея ўйини ташкилотчиларидан бири. Ҳозирча ғолибнинг исми-шарифи эълон қилинмаган. 5 та рақамни топган 35 одамнинг ҳар бири 1,9 минг фунт стерлингдан иборат ютуқни қўлга киритган. 

2016 йилнинг январь ойида Буюк Британиялик яна бир аёл барча рақамларни топиб, 33 миллион фунт стерлинг ютуқ эгасига айланган эди. Аммо аёлнинг саранжом-саришталиги унга бахт олиб келмади, жинси шимининг чўнтагида турган лотерея билетини шим билан бирга ювиб юборгани учун билетнинг серия рақами, штрих-коди ва муддати ўчиб кетган. Ҳозирда суруштирув ишлари олиб борилаётгани боис билетнинг ҳақиқийлиги жорий йилнинг июль ойида маълум бўлади.

Британия миллий лотереясига 1994 йилда мамлакат бош вазири Жон Мэйжор томонидан асос солинган бўлиб, давлат ва Мэн ороли томонидан молиялаштирилган. Ютуқдан солиқ олинмайди ва бир йўла тўланади. Ўйин қоидасига кўра, 1 дан 49 гача рақамланган шарлардан олтитаси тасодифий тарзда тушади. Шардаги рақамларни топган ўйинчилар ғолиб деб ҳисобланади. Агар бу рақамларни бир неча киши топса, ютуқ уларнинг ўртасида тенг бўлинади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар