Жорий йилнинг 29 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Абдуғани Сангинов Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги фаоллар, фуқаролар билан учрашувида аҳоли тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилган эди.
Мазкур мурожаат юзасидан сенатор Узун туманидаги тегишли ташкилот раҳбарларига сенаторлик сўровларини юборган эди. Натижада туман бўйича 20 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги сув қудуқларида яроқсиз аҳволга келиб қолган сув насосларини янгисига алмаштириш режалаштирилган эди.
Сенатор сўровномасига асосан шу йилнинг август-сентябрь ойларида туманнинг “Обизаранг” ҳамда “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Дуоба” ва “Карер” қишлоқларида жами 3 дона сув насослари янгиси билан алмаштирилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Натижада ушбу маҳаллалардаги 8 342 нафар аҳолининг тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди. Бу каби ишлар туман бўйлаб давом этирилмоқда.
20.12.2021, 07:59
Олий Мажлис Сенати матбуот котиби бу ҳақда хабар берди.Қайд этилишича, ходимлар икки кун давомида янги бинога тўлиқ кўчиб ўтишган. Ўзларига керак бўладиган барча анжомларни келтириб,...01.10.2021, 18:05
Сенатнинг ўн тўққинзинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама марказида бўлди.Таъкидланишича,...29.09.2021, 09:02
Бугун 29 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Ялпи...23.09.2021, 18:19
Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида “B2B” учрашувлари бўлиб ўтди.Музокаралар якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 га яқин шартнома...