АсосийJamiyat

Бошланган ҳафта давомида қуруқ ва салқин ҳаво кузатилади

'Бошланган ҳафта давомида қуруқ ва салқин ҳаво кузатилади'ning rasmi

Бугун эрталаб мамлакатимизга жанубий Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Хабарда айтилишича, қуруқ, аммо салқин ҳаво массасининг кириб кириши ҳарорат фонининг иқлимий маъёрларгача пасайишида акс этди. Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 26-29° ни, шимолда 22-25° ни, республика жанубида 32-35° ни ташкил этади. Республиканинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳафтанинг катта қисмида республика бўйича асосан шундай қуруқ ва салқин об-ҳаво ҳукумронлик қилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15°, кундуз кунлари 26-31° атрофида бўлади. Бундай об-ҳаво Ўзбекистон бўйича сентябр ойи охири учун хосдир.

Ҳафта охирига келиб, антициклон периферияси Қозоғистон ҳудудига чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва ҳафта охирига 32-35° ни ташкил этади.

24 сентябр куни республика шимолида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Бошқа янгиликлар