Сурхондарёда "Nexia-3" вояга етмаган қизалоқни уриб юборди. Натижада қизча воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни таҳминан 15 00да "Nexia 3" русумли автомашина Денов–Олтинсой йўлидан ўтаётган вақтида йўловчини туширади.
Вояга етмаган қизалоқ онаси билан автобусдан тушиб, орқа томонидан ўтаётган вақтида йўлдан ҳаракатланиб келаётган автомашина уни туртиб юборади.
Қизалоқ воқеа жойида вафот этган.
"Барча ота-оналардан вояга етмаган фарзандларига йўлларда эътиборли бўлишларини, ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрига, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз",–дейилади хабарда.