Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан Боёвут туманидаги “Қаҳҳор чорва сервис” фермер хўжалигида парвариш қилинаётган наслли қорамоллар оқсил касаллигига қарши профилактик эмланмоқда. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, хўжалик ҳудудида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.