АсосийСИЁСАТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Канада элчиси билан савдо, инвестиция ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Канада элчиси Кристофер Дагган билан учрашди.

'Канада элчиси билан савдо, инвестиция ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

Учрашувда савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда виза тартибларини енгиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар қўшма ташаббуслар орқали икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, фуқаролар учун янги имкониятлар ва қулайликлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар