АсосийСИЁСАТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз режим жорий этилади

Умуман, икки давлат ўртасида 30 дан ортиқ икки томонлама ҳужжат алмашилди.

'Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз режим жорий этилади'ning rasmi

Ўзбекистон ва Уммон Султонлиги ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Бу икки давлат фуқаролари учун ўзаро сафарларни енгиллаштиришга хизмат қилади.

17 ноябрь куни Уммон пойтахти Масқат шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид иштирокида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, музокаралар якунида Ўзбекистон ва Уммон ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим ҳам имзоланган. Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, ҳамкорликнинг барча йўналишларини ривожлантиришни назарда тутади.

Ҳужжатлар алмашиш маросимида, шунингдек, саноат кооперацияси, молия, иқтисодиёт, имтиёзли савдо, эркин иқтисодий зоналар, божхона, транспорт-логистика, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва бошқа соҳаларга оид келишувлар ҳам қабул қилинди.

Умуман, икки давлат ўртасида 30 дан ортиқ икки томонлама ҳужжат алмашилди.

    Бошқа янгиликлар