Депутатлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқмоқдалар. Бу ҳақда Олий мажлис қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қонун лойиҳаси истеъмолчилар ҳуқуқларини кафолатлаш, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, иш ва хизмат кўрсатувчи) масъулиятини янада оширишга қаратилган нормалар билан бойитилган.
Шунингдек, қонун лойиҳасида ишлаб чиқарувчи ҳақида, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари, товар тўғрисидаги ахборотни истеъмолчиларга давлат тилида тўлиқ етказиш, товарни экспертизадан ўтказиш ҳолатлари ўз аксини топган.
"Лойиҳада ваколатли давлат органи ва нодавлат жамоат бирлашмаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколат ва ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда",–дейилади хабарда.