АсосийDunyo

Филиппинда тайфун туфайли 9 киши ҳалок бўлди

'Филиппинда тайфун туфайли 9 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Филиппиннинг Лусон оролининг шимоли қирғоқларига ёпирилган кучли тўфон туфайли 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Inqueirer нашри хабар бермоқда, дея ёзмоқда "korrespondent".

Қайд этилишича, тўфон туфайи 11 киши бедарак йўқолган, жароҳатланганларнинг сони кўпчиликни ташкил қилмоқда.  

Бундан ташқари, табиий офат туфайли Бенгет провинциясида уч  киши вафот этган бўлса,  Палаван провинциясида 4 киши ҳаёт билан видолашган.

Тайфун кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди. Ҳукумат аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилган. Ҳозирда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади 

    Бошқа янгиликлар