АсосийJamiyat

Малака тоифасини бериш аттестацияси бўйича ҳужжатлар вазирлик ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида қабул қилинмоқда — ССВ

'Малака тоифасини бериш аттестацияси бўйича ҳужжатлар вазирлик ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида қабул қилинмоқда — ССВ'ning rasmi

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака   тоифаси бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари йиғилиши жадвали тасдиқланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Палатанинг илк аттестациялари жорий йилнинг 23 октябридан бошланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилган эди.

Қарорга кўра, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш ваколати берилган.

Палатанинг ҳудудий бўлинмалар ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан  врач ва фармацевтларга – учинчи, иккинчи ҳамда биринчи  малака тоифаларини, “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларига эса иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини бериш бўйича аттестациялар ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар