1

Калифорнияда йўлбарс ҳайвонот боғи ишчисини ғажиб ўлдирди

ДУНЁ 16.04.2016, 14:25
Калифорнияда йўлбарс ҳайвонот боғи ишчисини ғажиб ўлдирди

АҚШнинг Калифорния штатидаги Палм-Бич ҳайвонот боғида Малайзия йўлбарси ишчилардан бирига ҳамла қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Ҳайвонот боғи ходими йўлбарсни томошага тайёрлаётган эди. Стэйси Конвайзер кўп қон йўқотганлиги сабабли воқеа жойида вафот этди. Маълум бўлишича, йўлбарс ҳайвонот боғига ташриф буюрувчиларга хавф туғдирмаган. Сабаби ишчи уни одамлардан узоқ жойда саҳна чиқишига тайёрлаётган бўлган.

1950 йилдан бери фаолият юритаётган ҳайвонот боғида бундай ҳол биринчи марта кузатилиши.

10 апрель куни Россиянинг Барнауль шаҳридаги ҳайвонот боғидаги йўлбар у билан суратга тушмоқчи бўлган қизчага ташланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1