1

Хитойликлар “супер аёл”ни яратди

ДУНЁ 18.04.2016, 12:27
Хитойликлар “супер аёл”ни яратди

Хитойнинг Хэфэй шаҳридаги фан ва технологиялар университетида янги интерактив робот яратилди ва у кенг оммага намойиш этилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Цзя Цзя деб номланган андроид ҳақиқий аёл кишига жуда ўхшайди. У сўзлаша, ҳаракатлана олади. Унинг мимикалари ўта табиий. 

“Илтимос, мени жуда яқиндан суратга олманглар—бу юзимни тўла қилиб кўрсатади”,—деди у журналистларга қарата. 

Робот яратувчиларининг айтишича, Цзя Цзя устида уч йил давомида меҳнат қилинган. Аввалги авлод роботлари билан уни таққослайдиган бўлсак, Цзя Цзянинг кўзлари анча табиий ва унинг сўзлари  лаб ҳаракатларига мос тушади. Маълумот учун, Японияда ишлаб чиқарилган худди шундай робот фильмда бош қаҳрамонни ижро этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1