АсосийJamiyat

Эндиликда Сурхондарёда жамоат тартибини сақлашда қоидабузарларга электрошокер қўлланилади

'Эндиликда Сурхондарёда жамоат тартибини сақлашда қоидабузарларга электрошокер қўлланилади'ning rasmi

 Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Сурхондарё вилоятида вазифасига киришган ички ишлар органлари ходимлари йўриқномада кўрсатилган ҳолатларда электрошок қурилмаларини қўллашлари мумкин. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, “Скорпион” русумли электрошок қурилмаси бугунги кунда амалиётда фойдаланилаётган резина таёқ, яъни “дубинка”га ўхшаш шаклда ишлаб чиқарилган бўлиб, ундан нафақат электрошок сифатида, заруратга қараб “дубинка” сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Электрошок таъсирида инсон танаси биринчи сонияда оғриқ зарбасини ҳис этса иккинчи сонияда мушаклар мувозанати йўқолишига олиб келади.

Электрошокни, кекса ёшдагилар, ногиронлиги аниқ кўриниб турган шахслар, ёш болалар, ҳамда ҳомиладор аёлларга нисбатан қўллаш тақиқланади. Агар улар томонидан қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилганда бу тақиқларга амал қилинмайди. Демак, махсус воситаларни қўллаш, фойдаланиш ва сақлаш тартиб таомиллари ходимларга ҳам мажбурият ва жавобгарлик юклайди. Ана шу жиҳатларни шахсий таркибга етказишга бағишланган ўқув йиғини-амалий машғулотлар асносида ташкил этилди.

Жамоат тартибини сақлайдиган инспекторларнинг зарур восита ва анжомлар билан таъминланиши оммавий ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда қоидабузарликларни зудлик билан бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 сентябрь кунидан Фарғона ички ишлар органлари ходимлари электрошокердан фойдаланишни бошлаган эди. 

    Бошқа янгиликлар