АсосийJamiyat

Тошкентда хушидан кетиб, уйида қолиб кетган аёл қутқариб олинди

'Тошкентда хушидан кетиб, уйида қолиб кетган аёл қутқариб олинди'ning rasmi

Интернет тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ патрул-пост хизмати ходимлари уйида ҳушини йўқотган аёлга ёрдам кўрсатаётганлари акс этган видео тарқалди.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 22 октябр куни тахминан соат 15:30 да Учтепа тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарда шу туманда яшовчи 71 ёшли Валентина Г.дан қўшнилар хавотирда эканлиги ва унга тиббий ёрдам зарур бўлиши мумкинлиги, шунинг учун хонадонга киришда ёрдам сўрашган.

Кўрсатилган манзилга патрул-пост хизмати ходимлари етиб келишди. Валентина Г. ёлғиз истиқомат қилиши ва калитининг бошқа нусхалари йўқлиги маълум бўлгач, иккинчи қаватда жойлашган хонадонга дераза орқали киришга қарор қилишди.

Деразани синдириб ичкарига кирган ходим аёлни ҳушсиз ҳолда топди. Зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилгач, Валентина Г. шифохонага етказилди.

Айни вақтда Валентина Г.нинг ҳолати сезиларли яхшиланган ва шифокорлар унга уйга жавоб беришган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошқаларнинг муаммосига бефарқ бўлмаган фуқароларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

    Бошқа янгиликлар