АсосийDunyo

АҚШда 2 ёшли бола онасини отиб қўйди

АҚШнинг Висконсин штатида икки ёшли болакай ўз онасини отиб қўйди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Ҳодиса оила аъзолари машинада кетаётган пайтда юз берган.

26 ёшли Пэтрис Прайс қаллиғининг машинасини ҳайдаб кетаётган бўлган. Пэтриснинг қаллиғи эса қоровул бўлиб ишлагани сабаб, унинг ёнида ва машинасида доим қурол бўлган. Ўша куни қурол унинг машинасида қолиб кетган эди.

Бола орқа ўриндиқда турган қуролни олиб, қўққисдан онасининг елкасига ўқ узади. Аёл автомобилни четроққа тўхтатишга муваффақ бўлади. Шундан сўнг у вафот этади. Прайснинг уч нафар фарзанди бор эди.

Бошқа янгиликлар