Бундан 4-5 йил аввал юртдошларимиз учун хорижий валюталарни эркин сотиб олиш ушалмас орзу эди. Республикамизда амалда 2 та давлат ва қора бозор валюта курслари муомалада бўлган. Улар ўртасидаги фарқ катта бўлиб, оддий фуқароларга давлат курсида валюта сотиб олиш шунчаки эртак эди, дейди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати.
Таъкидланишича, мижозлар банклардан кўра қора бозордан доллар айирбошлашни маъқул кўришарди, негаки, банкларда (5 йил аввал) тахминан 2821,43 сўмни, "қора бозор" да эса, 5300 сўмдан 6100 сўмгача харид қилиш ва сотиш имкон мавжуд эди. Шу сабабли, фуқаролар банкдан кўра қора бозорни маъқул кўришар эди. Ваҳоланки, банкдан валюта сотиб олишга келганда эса, исташса ҳам олишолмасди...
"Қора бозордаги кўнгилсизликларни эса аста қўяверинг. Буни била туриб ҳам, ҳарна 2 баробар ортиқчаси билан алиштиряпмизку, деб қора бозор билан бўлган муносабатни узишни истамас эдик. Бу ҳам яширин ҳолда амалга оширилиши бор гап. Негаки, валюта айирбошлаб турган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари келиб қолса, ҳам валютадан ҳам сўмдан ажралиб қолишингиз ҳеч гап эмасди...
Одилона сиёсат орқали юртбошимиз томонидан, Валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши билан боғлиқ қарор имзоланди, бу эса ўз навбатида “қора бозор” га бироз бўлсада чек қўйилишига сабаб бўлди"-, дея маълум қилади Федерация.
Шунингдек, у доллар алмаштиришда юз бераётган асосий муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.
"Бугун ижтимоий тармоқларда доллар айирбошлаш билан боғлиқ ҳолатлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳеч кимга сир эмаски, қайси соҳа вакили ёки тадбиркор бўлмасин, ҳар бир фуқаро (истеъмолчи) чет эл валюталари билан албатта муомалага киришади. Бу яхши албатта, лекин дам олиш кунларида айирбошлаш шаҳобчаларининг ишламаслиги эса, дилни хира қилади. Яна бир муаммо шуки, “Ягона Умумреспублика процессинг Маркази”нинг 2021 йил 20 сентярдаги 919-сонли хатига асосан, барча “UZCARD” қатнашчилари учун 100 ва 50 АҚШ доллар номиналли пулларни айланмасини вақтинчалик тўхтатлигини маълум қилган. Бунга сабаб қилиб, “UZCARD” банкоматлар тизимида 50 ва 100 АҚШ долларлик номиналлик пулларда, қалбаки пуллар айланмаси ҳам қайд этилгани кўрсатилган
Шу ўринда савол туғилиши табиий, қизиқ, валюта айирбошлаш банкоматларини наҳотки қалбаки ёки қалбаки эмаслигини текширадиган қилишнинг имкони бўлмаса, истеъмолчиларни қийнашни кимга кераги бор?
МУАММО БИР ЭМАС...
Ҳар бир муаммо ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолмайди. Юқоридаги фикрларимизда биз бир ёқлама муаммо ҳақида гапирдик, лекин, танганинг иккинчи томони бўлгани масаланинг ҳам иккинчи тарафи мавжуд. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларин ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” ишонч телефони орқали ҳам мазкур ҳолат бўйича келиб тушаётган мурожаатлар бу мавзуга қўл уришга ундади. Келиб тушаётган мурожаатлар асосан икки хил кўринишда. Бири, банкоматларнинг 50 ва 100 $ кўринишидаги валюта қабул қилмаслиги бўлса, яна бири банк кассалари ва банкоматлар ўртасидаги валюта айирбошлаш билан боғлиқ тафовутдир. Банкоматлар орқали айирбошлаш ишлари олиб борилганида эса қийматидан 10-15 минг сўм кам маблағ берилади. Сабаби сўралганда эса, яхлитликни ушлаб туриш учун деб қўяқолишади. Хўп яхлитликни таъминламоқчи экансан, эй баракатопгур, фуқаронинг 200-500 сўмини, бор ана 1000 сўмини ушлаб қол, қолганини яхлит холда беравер... Буларнинг ҳаммаси гўёки ғалати аксиомага ўхшайди",-дея муаммоларни келтириб ўтади Федерация матбуот хизмати.