Жорий йилнинг ўтган 11 ой даври мобайнида Қашқадарё вилояти бўйича 7 436 та, яъни 210,25 гектар бўш ер участкалари хатлов натижасида аниқланган. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, аниқланган бўш ер участкалари "ЕРЭЛЕКТРОН" ахборот алмашинув тизимига киритилган ва 3 276 та, яъни 103,56 га. ер участкалари электрон онлайн аукционларни ташкил этиш марказига юборилган. Шундан 1077 та, яъни 43,76 га бўш ер участкалари онлайн аукцион савдосида тадбиркорларга сотилган.
Ҳудудлар кесимида кўрилганда
Энг кўп бўш ер участкалари Чироқчи тумани ҳудудида аниқланган. Бу 1073 та, яъни 21,14 гектарни ташкил этди. Деҳқонободда эса энг кўп бўш ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган 506 та, яъни 10,60 гектар. Энг кўп бўш ер участкалари аукционда сотилган ҳудуд — Касби тумани. Туманда 138 та бўлган 2,57 гектар ер участкалари аукцион савдоларида тадбиркорларга сотилган.