1

Озодбек Назарбеков беролмаётган меҳри, ҳамкасблари билан рақобатлаша олмаслиги ва излаётган ечими хусусида

ШОУ-БИЗНЕС 30.04.2016, 12:07
Теглар: Хонанда, Озодбек Назарбеков
Озодбек Назарбеков беролмаётган меҳри, ҳамкасблари билан рақобатлаша олмаслиги ва излаётган ечими хусусида

Бугун Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг санъатда ҳам, ҳаётда ҳам эъзозлайдиган, асраб-авайлайдиган инсонлари кўп.

Бироқ унинг ўзи кимларга меҳр бера оляпти-ю, аксинча бера олмаяпти? Ушбу савол билан санъаткорга “Бекажон” газетаси мухбири мурожат қилди.

“Менга берилган меҳрни муносиб қайтара олмаяпман.  Оиламга, фарзандларимга меҳр беролмаётганим кундек равшан. Оилавий бир режа қилинади-ю, менинг вақтим тиғиз бўлиб қолади.”

Интервьюда хонанда ҳанузгача излаётган ечими ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Ўзбек мусиқасининг “паспорти”ни яратиш. Агар шу ишга ҳиссам қўшилса, фаолиятим, ижодимда, энг катта мақсадга етган бўлардим.”

“Бекажон” журналисти хонанда қайси ҳамкасбини ўзига рақиб деб билиши билан ҳам қизиқиб кўрди:

“Рақобатлашиш учун ижод қилмайман. Ақлим, кучим, истеъдодим етгунича ижод қиламан. Охирги 2-3 йилдаги альбомларимни бошқа хонандаларнинг альбомлари билан солиштириб кўрсангиз, меники улар билан рақобатлаша олмайди. Аранжировка ва саундлар жиҳатидан анча ортда. Агар рақобатлашиш ниятим бўлганида, шу жиҳатларга эътибор берардим.”

Шарҳлар

"Ҳақлигимни миллион фоиз биламан" — Озодбек Назарбеков дўппи муҳокамасига муносабат билдирди

21.12.2021, 10:56

Бир муддат аввал Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20 декабрь куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан учрашгани ҳақида ёзгандик.Ушбу учрашувдан сўнг, вазир бир гуруҳ...
Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз – Озодбек Назарбеков

20.12.2021, 21:48

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20-декабр куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ижтимоий тармоқларда вазирлик ходимларининг дўппи кийиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича...
Байрамлар бизники каби тинч бўлган заминга ярашади – Маданият вазири Республикада ўтказилаётган фестиваллар ҳақида гапирди

30.05.2021, 13:40

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг турли минтақаларида фестивал ва концерт дастурлари ўтказилмоқда. Мисол учун Андижонда ёшлар фестивали, Наманганда гуллар фестивали, Бухорода ипак ва зираворлар фестивали. Ўзбекистон Республикаси...
Озодбек Назарбеков халқдан отаси ҳаққига дуо қилишларини сўради (видео)

24.04.2021, 15:06

Маданият вазири Озодбек Назарбеков отасининг тоби йўқлигини айтиб ижтимоий тармоқларда видеомурожаат йўллади."Ҳақиқатдан ҳам отамизнинг бироз тоблари йўқ. Aллоҳга шукрки, кечагидан анча яхши томонга ўзгариш бўлди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1