АсосийJamiyat

Гендер тенглигини таъминлаш бўйича Омбудсманлар учрашуви ўтказилди

'Гендер тенглигини таъминлаш бўйича Омбудсманлар учрашуви ўтказилди'ning rasmi

Кеча, 9 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни арафасида Қозоғистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили “БМТ - аёллар” тузилмаси билан ҳамкорликда гибрид шаклида ташкил этилган учрашувда иштирок этди.

“Гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда  миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг иштироки” мавзусига бағишланган учрашувда  Омбудсман институтлари ўзаро тажриба алмашиш ҳамда мавзуга оид халқаро ва минтақавий масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериш имкониятига эга бўлишган.

Учрашувда Ўзбекистон тарафдан иштирок этган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўз сўзида мамлакатда гендер тенглигини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганига тўхталиб ўтди, дея маълум қилмоқда унинг ахборот хизмати.

Ф.Эшматованинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда қабул қилинган янги тартиблар ва амалга оширилган ислоҳотлар натижасида йил сайин юқори лавозимларда ишловчи аёллар сони ортиб бормоқда.

 Рақамларга билан келтирилишича, миллий парламентдаги аёллар сони (32%) даражага етди - бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон 190 мамлакат орасидан 37-ўринни эгаллаган. Хотин-қизларнинг сиёсий партиялардаги улуши эса 44 фоизга, олий маълумотли хотин қизлар сони - 40 фоизга, тадбиркорлик фаолиятида - 35 фоизга етган. 81 та вазирлик ва идораларда илғор ва билимли аёллардан иборат 15 мингдан зиёд кадрлар захираси шакллантирилган.

Тадбирда гендер тенглик ҳамда аёлларнинг сиёсий ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, давлат ва жамият ишларидаги ўрнини кучайтириш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Бошқа янгиликлар