Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қувайт давлатида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим маълумотни эълон қилди.
Унга кўра, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ошпазлик бўйича бўш иш ўринларига таклиф этилади.
Иш жойи:
Қувайт давлатидаги меҳмонхона.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- 25 ёшдан 45 ёшгача бўлиши;
- Масъулиятли бўлиши;
Иш графиги: 6/1 кунлик иш ҳафтаси, бир сменада 10 соат иш вақти.
Ойлик маоши (иш ҳажми ва соатига қараб): 550-1400 АҚШ доллари миқдорида;
Авиачипта ва транспорт харажатлари, ётоқхона, ҳужжатларни расмийлаштириш ва овқатланиш иш берувчи томонидан қопланади.
Батафсил маълумот олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига 1282 қисқа рақами ёки 71 202-33-55 (66, 17 ички рақамлари), 71 200-00-61 рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.






