Қирғизистон республикасидаги Олмали-Булоқ қишлоғида кўп ёмғир ёққанлиги оқибатида ер ўпирилиб, етти хонадон хавф остида қолган, 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлди, икки киши қутқариб қолинди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Республика бош вазири Сооронбой Жээнбеков ва ФВВ бош вазири Кубатбек Бороновлар 73 нафар хонадонни бошқа жойга кўчиришга қарор қилишди. Сўзоқ туманида яна кучли ёмғир ёғиши кутилаётганлиги, яна ўпирилишлар хавфи борлиги туфайли, аҳолини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилмоқда. Матбуот хизматига берилган хабарларга кўра, кўчирилган оилаларга уй қуриш учун ер, томорқа, ссуда ажратилган.