1

Санкт Петербургда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланди

МАДАНИЯТ 11.12.2021, 12:48
Санкт Петербургда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланди

Бундан роппас роса 80 йил муқаддам, 1941 йил 10 декабрда  Санкт Петербург (олдинги Ленинград) энг оғир қамал кунларини бошидан кечираётган эди. Фашистлар шаҳарни дамба дам тўпга тутишар, бомба ёғдиришар, ҳар дақиқада очлик ва ҳужум сабабли ўнлаб инсонлар ўлимга рўбару келарди. Ана шундай бир пайтда буюк мутафаккир навоий таваллудининг 500 йиллиги Эрмитаж ертўласида ўтказилган. Унда Л.Орбели, Н.Конрад, Е.Бертельс, Б.Пиотровский. И.Крачковский, В,Рождественский     сингари буюк  олимлар ва адиблар иштирок этишган.

Куни кеча  Россия фанлар академияси шарқ қўлёзмалари институт и, Россия Миллий кутубхонаси ва Давлат Эрммитажида Алишер Навоийнинг 580 йиллиги ҳамда  ушбу воқеага 80 йил тўлиши муносабати  билан илмий маданий тадбирлар ўтказилди.  Мазкур тадбирнинг моҳиятин хусусида Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов билан суҳбатлашдик.

Фирдавс Фридунович, ушбу тадбир нима учун айнан Санкт Петербургда ва айнан бугун, 10 декабрь куни ўтказилмоқда?

- Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз Шавкар Мирзиёевнинг 2020 йил 19 октябрдаги қарорига мувофиқ, буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда. Мамлакатимизда ва хорижда шоир юбилейига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Буюк бобомизнинг асарлари нашр қилинмоқда.

Бугунги тадбир ҳам айнан ушбу  ташаббуси доирасида  ўтказилмоқда. Албатта Санкт Петербург навоийшуносликнинг муҳим марказларидан бири дейиш мумкин. Ҳатто Иккинчи жахон уруши даврида ҳам Навоий сиймосига, унинг бой меросига бўлган муносабат, эътибор ва эҳтиром йўқолмаган. Буни  биз қамал шароитида ўтган навоийхонлик тадбири мисолида ҳам кўришимиз мумкин.  Унда Л.Орбели, Н.Конрад, Е.Бертельс, Б.Пиотровский. И.Крачковский, В,Рождественский   сингари буюк  олимлар ва адиблар иштирок этишган. Ушбу тадбирда машҳур шарқшунос олим Левон Орбели шундай деганди. “Бугун жуда мураккаб бир пайтда Навоий тавадҳлддуни нишонлайпмиз. Душманлар шаҳарни мажолсиз ва жонсиз деб ўйлаётган бир пайтда бу тадбирнинг ўтаётгани халқнинг мардона руҳидан, унинг букилмас иродасидан джарак берадию. Ғалабадан сўнг биз Навоий таваллудини албатта катта тантаналар билан нишонлаймиз. Аммо душман замбараклари остида ўтаётган бу тадбир инсон хотирасида абадий қолади. Шеъриятни ҳеч қандай куч мағлумб этолмайди. Ҳар қандай қийин шароитда хам у инсонларни ўзига мафтун этаверади”.

Тасаввур қилинг ана шундай мураккаб, даҳшатли кунларда, очлик ва ўлим хавфи бутун шаҳарни исканжага олган бир пайтда санкт петербурлик олимлар Навоий таваллудини нишонлашган. Орбели нутқ сўзаётганда икки марта кучли портлаш юз беради, ҳамма деразага қаради. Фашистларнинг иккита бомчаси Нева дарёсига келиб тушганди. Аммо шунга қарамасдан одамлар йиғилишни тарк этишмайди, шеърхонлик даввом этади. Ахир бу чинакам жасорат эмасми?

Бугун ҳар икки сана муносабати билан ўзбек ва рус олимлари Санкт Петербургда тўпланиб, буюк шоир ҳаёти ва ижоди, навоий  шунослар жасорати, мумтоз адабиётни тадқиқ этишдаги Янгича ёндашувлар ҳақида сўз юритилади.

Тадбирда юртимиздан Ўзбекистон Қаҳрамонлари Иброҳим Ғафуров ва Муножот Йўлчиева, таниқли адабиётшунос олимлар Шуҳрат Сирожиддинов, Султонмурод Олим, Афтондил Эркинов, Буробия ражабова, Олимжон Давлат, Россия томонидан Михаил Пиотровский, Ирина Попова, Ольга Васимльева   ва бошқалар иштирок этишди.

Сизнингча ушбу тадбирнинг аҳамити нимадан иборат?

- Ўзбекистон маданий мероси бепоён уммонга ўхшайди. Дунёнинг исталган бурчагида Ўзбекистонга оид осори атиқаларни топиш мумкин. Бутунжаҳон жамияти томонидан члп этилаётган “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб альбомларида  ҳам ана шу чексиз хазинани тадқиқ этишга ҳаракат қиляпмиз. Бугунги тадбирлар доирасида ана шу тўпламларнинг дастлабки 35 жилди Россия фанлар академиясининг шарқ қўлёзмалари институтига тақдим этилмоқда. Улар орасида Алишер навоий қўлёзмаларига бағишланган.

Тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад эса, ана шу мероснинг аҳамиятини яна бир карра намойиш қилишдан иборат. Олимларимиз россиялмик ҳамкасблари билан танишиб, тажриба алмашишди, Санкт Петербургдаги нодир қўлёзмалар ҳақида маълумот олишди, шу билан бирга бугунги Россияда Навоий меросини ўрганиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида  тушунчага эга бўлдик.

Бу эса икки мамлакат ўртасидаги илмий алоқалар, жумладан Шарқ қўлёзмаларин тадқиқ этишдаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳмим ўрин тутади. Фурсатдан фойданиб, аввало Ўзбекистон ҳукуматига, ҳамкор ташкилотларга, Шунингдек Эрмитаж, Россия Миллий кутубхонаси, Шақр қўлёзмалари институти раҳбариятига ўз миннатдорлигимни билдираман.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1