АсосийJamiyat

Кеча Ўзбекистонда 220 киши коронавирусга чалинди, яна 2 бемор вафот этди

'Кеча Ўзбекистонда 220 киши коронавирусга чалинди, яна 2 бемор вафот этди'ning rasmi

Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар 220 нафардан, касалликдан соғайганлар 200 нафардан ошди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

2021 йил 11 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195747 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 15 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 23 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 10 нафари Фарғона вилоятида,
  • 14 нафари Хоразм вилоятида,
  • 60 нафари Тошкент вилоятида,
  • 69 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1436 нафарни ташкил қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар