АсосийJinoyat

Фарғонада 16 ёшли ўсмир акасининг қарзини тўлаш учун автомашина ўғирлади

'Фарғонада 16 ёшли ўсмир акасининг қарзини тўлаш учун автомашина ўғирлади'ning rasmi

2021 йил 08 декабр куни соат 20:35 ларда Қўқон шаҳрида яшовчи 60 ёшли Р.М. Фарғона вилояти ИИБ “102” хизматига мурожаат қилиб, унда Қўқон шаҳар Шарқ мавзеси 9-сонли кўп қаватли уйнинг ёнида жойлашган автотураргоҳдан “Газ-3102” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Т.О. автомашинанинг эшикларини калит танлаш йўли билан очиб, автомашина қулфини бузиб, электр кабелларини улаш йўли билан ўт олдириб, олиб қочиб кетиб, Бувайда тумани Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро П.Э.,га акасининг қарзи эвазига гаровга бериб юборганлиги аниқланган. Олиб қочилган “Газ-3102” русумли автомашина Э.П. , дан холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан вояга етмаган Т.О., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар