Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари 9 май байрамида теракт уюштиришни режалаштирган бир гуруҳ Марказий Осиёлик фуқароларни аниқлади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
“Россия Федерацияси федерал хавфсизлик хизмати томонидан Москва шаҳрида ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари давомида Марказий Осиё мамлакатларидан келган, Сурия ва Туркия ҳудудларида ҳаракатда бўлган террористик ташкилотларнинг топшириғи билан май байрами кунлари Москва шаҳрида теракт уюштиришни режалаштирган бир гуруҳ фуқаролар аниқланди”, – деб хабар берди федерал хавфсизлик хизмати.
Улардан катта миқдорда портловчи моддалар ва ўқ отиш қуроллари олинган, қўлга тушган фуқаролар айбларини тан олишган.





