Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдо Бразилиядаги "Крузейро" клубини асосий акциялар пакетини сотиб олди. Бу ҳақда Itatata хабар берди.
Қайд этилишича, "сўйлоқ" (лақаби) клубнинг 90% акциясини 400 млн реал (70.2 миллион доллар)га сотиб олди. Ушбу маблағ орқали клубнинг қарзларини ёпишга сарфланади. Ёзда клуб молиявий муаммолар туфайли ўз фаолиятини тўхтатиш мумкинлиги борасида маълумотлар пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Роналдо 1993-1994 йилда айнан "Крузейро" клубида тўп сурган.






