Кубанинг Артемис вилоятидаги Фьеро қишлоғидаги оилалардан бирида май ойнинг бошларида тўрт панжали жўжа тухумдан чиқди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Хабар яшин тезлигида тарқалгани сабабли, ушбу уй олдида ғаройиб жўжа билан расмга тушишни хоҳловчилар билан тўлиб-тошди.
Жўжанинг табиий икки панжаси бор, қолган иккита панжасининг ўлчами қичкина. У бошқа жўжалар каби яхши ривожланмоқда, ортиқча оёқлари унга халақит қилмайди. Мувозанатини йўқотмайди, қийинчиликсиз ҳаракат қилади.
Бундай жўжанинг туғилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Мутахассисларнинг хотирлашича, 1990 йилда шарқий вилоят бўлмиш Лас-Тунасда ва 2005 йилда Матансасда худди шундай воқеа рўй берган.
Ғаройиб жўжанинг эгалари эр-хотин Идалия ва Хуан Антонио товуқлари сони ғаройиб жўжа билан бойиганидан беҳад хурсанд, аммо жўжани қолдириш ёки тадқиқот институтига топшириш масаласини ҳал этиш юзасидан бир қарорга келишгани йўқ.