АсосийDunyo

Татаристонда “Обамка” музқаймоғи пайдо бўлди

Татаристоннинг Набережний Челна шаҳридаги заводлардан бири табиий сутдан тайёрлаган “Обамка” номли музқаймоғининг бозори чаққон бўлди.

Эскимонинг устида “Обамка” деб номланган қорачадан келган қаҳрамон қўлида чўпли музқаймоқни ушлаб тургани акс этган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Фабрика директори Анатолий Рагимханов бу исм уларга ёқиб қолгани учун музқаймоқни шундай аташганини маълум қилди. Аммо дизайнерлар бу музқаймоқнинг яратилишига “Чунга-чанга” мультфильмидаги ҳабаш болалардан илҳомланганликлари сабаб бўлганини айтишди. 
Татарстон аҳли ижтимоий тармоқ орқали бу янгиликни қизғин муҳокама қилиб, сутли крем брюлели шоколадни “Эрдоганка”, оқ шоколадни “Меркелька” деб аташни таклиф қилди.

    Бошқа янгиликлар