1

“Жонли соя”га эга мушук интернет фойдаланувчиларини ҳайратлантирди(Фото)

ДУНЁ 10.05.2016, 16:02
“Жонли соя”га эга мушук интернет фойдаланувчиларини ҳайратлантирди(Фото)

Ижтимоий тармоқлардан бирида эълон қилинган сурат интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Мазкур суратда иккита мушук акс этган. Диққат билан разм солинса, улардан бири иккинчисининг жонли соясидек кўринади. Фотосурат қисқа муддат ичида миллион марта кўрилди.

Пост муаллифининг маълум қилишича, суратдаги қора мушукнинг лақаби Салли. 

“Уни Шэдоу (соя) деб номласам ҳам бўлар экан”,—дейди пост муаллифи.

Интернет фойдаланувчиларини суратда қора мушукнинг сояси кўринмагани ҳам ҳайратлантирди. 

“Салли қандайдир ғайриоддий жонли сояга ўхшайди”,—дейилади изоҳларда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1