Тез тиббий ёрдам хизмати — тиббиётнинг яна бир муҳим бўғини. Кейинги йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази таркибидаги ушбу хизматда битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 500 сўмдан 6500 сўмга етказилди.
– Мамлакатимизда 2016 йилда 800 та “тез ёрдам” шохобчаси ва 1 минг 890 та тез тиббий ёрдам бригадаси фаолият юритган бўлса, айни пайтда уларнинг сони мос равишда 1 минг 666 та ва 2 минг 861 тага етказилди. Ўтган йилнинг ўзида олис ва чекка ҳудудлардага аҳоли пунктларида қўшимча 60 та “Тез ёрдам” шохобчаси ташкил этилди.
– Беш йил аввал тармоқда бор-йўғи 24 та реанимобиль хизмат кўрсатар эди. 2021 йилда эса улар сони 435 тага етказилди. Тез ёрдам тизимидаги барча автомобиллар 100 фоиз GPS билан таъминланди.
– Якунланаётган йилда 103 рақами марказлаштирилди ва Мувофиқлаштирувчи диспетчерлик хизмати — Саll-марказлар тўлиқ ташкил этилди.
– Ўтган 2021 йилда дори воситалари таъминоти нормативга нисбатан 100 фоизга етказилди ва узлуксизлиги таъминланди (2016 йилда дори-дармонлар нормативдан 25-30 фоизга кам ва номунтазам бўлган).
– 2021 йилда юртимизда ҳар 13000 нафар аҳоли сонига нисбатан 1 та тез ёрдам машинаси тўғри келди. Ҳудудларнинг географик жойлашувига кўра, қўшимча санитар машиналар бириктирилди.
– Бунинг натижасида чақирувларга кечикиб бориш ҳолатлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизга камайиб, етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди.